Тошкент шаҳрининг доимий аҳолиси сони маълум қилинди
Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрининг доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 октябрь ҳолатига 2497,9 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 33,0 минг кишига ёки 1,3%га ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 34,0 минг бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб, мос равишда туғилиш коэффициенти 1000 аҳолига нисбатан 18,3 промиллени ташкил этди ва 2017 йилга нисбатан 0,7га (2017 йилнинг мос даврида - 17,6 промилле бўлган) ўсди.
2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 11,9 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, шундан 461 нафари 1 ёшгача вафот этган болалар сонига тўғри келмоқда. Ўлим коэффициенти 6,4 промиллени ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3га камайди (2017 йилнинг мос даврида - 6,7 промилле бўлган).
Пойтахт аҳолисининг табиий ўсиши 22,1 минг кишини ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 минг кишига ўсиши (2017 йилнинг мос даврида 19,9 минг киши бўлган) кузатилди.
ФҲДЁ органларида 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 14,4 мингта никоҳ ва 3,1 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилди.
1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 7,7 промиллени ташкил қилиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2га ўсди (2017 йилнинг мос даврида - 7,5 промилле бўлган).
Никоҳдан ажралиш коэффициенти 1000 аҳолига нисбатан 1,7 промиллени ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега (2017 йилнинг мос даврида 1,5 промилле бўлган) ўсган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон аҳолиси сони 33 миллиондан ошгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024