Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ўсмирлар Олимпиадасида медаллар сифати бўйича ўз рекордини янгилади
Аргентинада III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Эркин кураш баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Умиджон Жалолов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олди.
-48 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Умиджон мусобақа давомида ЖАР ва Туркия вакилларидан устун келди. Ҳал қилувчи жангда эса грузиялик Гиорги Гегелашвилига қарши гиламга чиқди ва 8:2 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медалга эга чиқди.
-80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муҳаммадрасул Раҳимов эса бронза медалини қўлга киритди. Ҳамюртимиз мусобақа давомида Янги Зеландия вакилини мағлуб этди. Иккинчи жангида эса россиялик полвонга имкониятни бой берди. Бронза медали учун кечган жангда эса канадалик спортчидан устун келди ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Бу Ўзбекистон спорт делегацияси учун Аргентина Олимпиадасидаги 12-медаль бўлди. Айни пайтда ҳамюртларимиз томонидан 4 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медаллари қўлга киритилган. 1 та олтин ва 1 та бронза медалларига микст баҳсларида эга чиқилган. Бу орқали Ўзбекистон ўсмирлар Олимпиадасида медаллар сифати бўйича ўз рекордини янгилади.
Мавзуга оид
10:39 / 22.10.2018
Ўсмирлар Олимпиадасида иштирок этиб қайтган Ўзбекистон делегацияси тантанали равишда кутиб олинди
16:40 / 19.10.2018
Ўсмирлар Олимпиадаси якунлари. Энг кўп медални Ўзбекистон қайси спорт турларида қўлга киритди?
08:13 / 19.10.2018
Ўсмирлар Олимпия ўйинлари: Ўзбекистон 206 мамлакат ичида 13-ўринни эгаллади
22:09 / 18.10.2018