Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони айтилди
2018 йил 1 октябрь ҳолатига фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 6960тани ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1590тага ёки 29,6%га ўсган. Шунингдек Хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналардан 3764таси қўшма корхоналар, 3196таси эса хорижий корхоналар ҳисобланади.
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми Тошкент шаҳар 4394та (63,1%), Тошкент вилояти 782та (11,2%) ва Самарқанд вилоятлари 376та (5,4%) ҳиссаларига тўғри келади.
Энг кам хорижий капитал иштирокида ташкил этилган корхоналар Хоразм вилояти 66та (0,9%), Қашқадарё вилояти 72та (1,0%), Навоий вилояти 90та (1,3%) ва Қорақалпоғистон Республикаси 109та (1,6%) ҳиссаларига тўғри келади.
Агар фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни иқтисодий фаолият турлари кесимида ушбу маълумотларни 2018 йил 1 октябрь ҳолатига кўрилса, энг кўп саноатда 2818та (40,5%), савдода 1484та (21,3%) ҳамда бошқа фаолият турларида эса 1180та (16,9%) ташкил қилган.
Энг камлари эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 90та (1,3%), ахборот ва алоқада 181та (2,6%), ташиш ва сақлашда 207та (3,0%) қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 286та (4,1%), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда 289та (4,2%) ва қурилишда 425та (6,1%) ташкил қилган.
Шундан кўриниб турибдики, фаолият юритадиган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми саноат ва савдо фаолият турига тўгри келади. Шунингдек, энг кам улуши эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ҳамда ахборот ва алоқа фаолият турларига тўгри келади.
2018 йилнинг январь-сентябрь ойида хорижий капитал иштирокидаги рўйхатдан ўтган янги корхоналарнинг сони 1659тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1073тага кўпайган.
Бунда, Россия Федерацияси резидентлари капитали иштирокида – 306та, Туркия Республикаси – 260та, Хитой Халқ Республикаси - 232та, Қозоғистон Республикаси – 188та ва Корея Республикаси – 129та янги корхоналар рўйхатдан ўтган. Шунингдек, 2018 йил давомида Афғонистон Ислом Республикаси,Ҳиндистон Республикаси, Германия Федератив Республикаси, Украина, Озарбойжон ва бошқа давлатлар резидентлари қўшма фаолиятга қизиқиш билдирдилар.
Янги ташкил этилган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар иқтисодий фаолият турлари бўйича кўриладиган бўлса, асосан саноатда 508та, савдода 444та, қурилишда 159та, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 133та ҳамда бошқа фаолият турларида 415та хорижий капитал иштирокидаги корхоналар янги ташкил этилган.
Мавзуга оид
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024