15:45 / 16.10.2018
13082

9 ойда солиқ бўйича қарздорлардан қанча пул ундирилгани айтилди

Фото: KUN.UZ

Солиқ қарзини қисқартириш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг қўшма буйруқларига асосан 1121 нафар ходим юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ қарзини суд тартибида ундириш ишларига жалб қилинди.

Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабарига кўра, ҳамкорликдаги тадбирлар натижасида 2018 йилнинг 9 ойи давомида 27 669 нафар қарздорлардан 1 583,7 млрд. сўм маблағ давлат бюджетига ундирилди.

Хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда аҳоли ўртасида профилактик тадбирлар ўтказилиб, Солиқ кодексининг 59-, 65-моддаларига асосан солиқ тўловчилар зиммаларидаги солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажаришлари, белгиланган тўловларни муддатидан кечиктирмасдан тўлашлари лозимлиги тушунтирилмоқда.

Бироқ, огоҳлантиришларга қарамасдан, бюджетга тушиши керак бўлган солиқларни тўламаган 8982 нафар қарздорларнинг 428,5 млрд. сўмлик 1695 та транспорт воситалари, 1354 та бино иншоотлари, 14 081 та офис жиҳозлари ҳамда бошқа турдаги мол-мулклари кимошди савдолари орқали сотиш ва тушган маблағлардан солиқ қарзини тўлаш учун хатловга олинди.

Top