Фото: Термизда Афғонистоннинг бош консуллиги очилди
Бугун, 16 октябрь куни Термизда Афғонистоннинг Ўзбекистондаги Бош консуллиги ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу муносабат билан вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон ва Афғонистон вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда Сурхондарё вилоят ҳокими Баҳодир Пўлатов, Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев, Афғонистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Носир Аҳмад Андиша, Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Сайид Шаҳобиддин Темурий, афғон делегацияси вакиллари ва бошқалар иштирок этишди.
Учрашувдан сўнг Афғонистон бош консуллиги биносининг расмий очилиш маросими ўтказилди. Афғонистоннинг Сурхондарё вилоятидаги янги Бош консули Сангин Искандарий бўлди.
Дарвоқе, янги консуллик афғонларга виза масаласида ёрдам берибгина қолмасдан, афғон ишбилармонларига Ўзбекистонда ўз бизнесини ривожлантиришга ҳам кўмаклашади. Зарурият туғилганида консуллик ҳуқуқий маслаҳат ҳам кўрсатади.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024