Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Каптива”дан улоқтирилган оғунинг эгаси қўлга олинди
Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда
Тадбир давомида Бухоро шаҳри Навоий шоҳ кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган “Каптива” русумли автомашина шубҳа уйғотганлиги сабабли тўхтатилганда автомашина ҳайдовчиси Қ.Ш. машинадан қора целлофан бўлакларини йўл ёқасига ташлаб қочишга уринган. Бироқ тезкор гуруҳ вакиллари томонидан ҳайдовчи қисқа фурсатда қўлга олинган.
Фуқаро Қ.Ш. ташлаб қочишга уринган целлофан пакетларидаги гугурт қутиларида яшил рангли ўткир ўзига хос ҳидли қуритиб майдаланган ҳолдаги ўсимликсимон моддалар бўлиб, улар экспертиза хулосаларига кўра, умумий оғирлиги салкам 15 граммга тенг бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси эканлиги ўз тасдиғини топди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Қ.Ш.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026