Жаҳон | 16:48 / 17.10.2018
2671
1 дақиқада ўқилади

Эквадор Ассанждан интернетда камроқ ёзишни талаб қилди

Фото: Anadolu Agency/Getty

Эквадор ҳукумати WikiLeaks асосчиси, мамлакатнинг Лондондаги элчихонасида истиқомат қилаётган Жулиан Ассанж учун юриш-туриш қоидаларини эълон қилди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Хусусан, Ассанжга Интернетда сиёсий ёки бошқа давлатлар ички ишларига аралашиш сифатида баҳоланиши мумкин бўлган изоҳларни қолдириш тақиқланди.

Бундан ташқари, WikiLeaks асосчиси ваннани тоза сақлашга мажбур. Эквадор ҳукуматининг маълум қилишича, дипломатик миссия Ассанжнинг тозалаш ва кир ювишга харажатларини тўламайди. Шунингдек, Ассанж элчихонада ўзи билан яшайдиган мушукка яхшироқ қараши керак бўлади, акс ҳолда уни ҳайвонлар учун бошпанага олиб кетишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ассанж WikiLeaks’га янги бош муҳаррир тайинлагани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид