Иқтисодиёт | 12:04 / 17.10.2018
9005
1 дақиқада ўқилади

Молия вазирлиги ҳукумат захира фондини яна 200 млрд сўмга оширади

Фото: KUN.UZ

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис Сенатининг 2018 йил 28 сентябрь ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2018 йил 30 августдаги қарори муносабати билан, шунингдек, Ўзбекистондаги иқтисодий, ижтимоий-маданий тадбирларга қўшимча, аввалдан назарда тутилмаган харажатларни молиявий йил давомида ўз вақтида ҳамда узлуксиз молиялаштиришни таъминлаш мақсадида тегишли фармойиши қабул қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилга тасдиқланган захира фонди параметри 263,4 млрд сўмни ташкил этади, улардан 99,8 фоизи Ўзбекистон президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ ўзлаштирилган.

Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси захира фонди ҳажмини республика бюджети қўшимча даромадлари ҳисобидан 200 млрд сўмга оширади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид