Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Қошиқчининг қотиллари Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан алоқадор
Мухолиф журналисти Жамол Қошиқчини ўлдирганликда гумон қилинаётганлар Саудия Арабистони валиаҳди шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан алоқаларга эга. Бу ҳақда The New York Times газетаси хабар бермоқда.
Таъкидланишича, шубҳали шахслардан бири шаҳзодага чет элга сафарларда бир неча бор ҳамроҳлик қилган, фотосуратларда у қўриқчилар олдида турибди. Яна бир гумонланувчи - Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлигида юқори лавозимга эга бўлган суд шифокори.
Нашр маълумотларига кўра, турк полицияси томонидан аниқланган 15 нафар гумондорнинг камида тўққиз нафари Саудия Арабистони хавфсизлик хизмати, ҳарбий идоралар ва вазирликларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси директори Кристин Лагард Саудия Арабистонига боришдан бош тортганди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026