Спорт | 22:49 / 17.10.2018
14200
2 дақиқада ўқилади

Сауль Альварес спорт тарихидаги рекорд қийматдаги шартномани имзолади

Ўрта вазн тоифасида WBC, WBA ва IBO версиялари бўйича жаҳон чемпиони, мексикалик боксчи Сауль "Канело" Альварес DAZN стриминг хизмати билан спорт тарихидаги рекорд қийматдаги шартномани имзолади. Боксчи 5 йил ичида 11 та жанг ўтказгани учун 365 млн доллар олади. Альварес, шунингдек, асосий гонорардан ташқари, DAZN’нинг жанг вақтидаги обуначилари сонига боғлиқ равишда мукофот пули олади.

Аввалги рекорд шартнома бейсболчи Жанкарло Стэнтонга тегишли бўлган. У 2014 йилда “Майами Марлинс” клуби билан 325 млн долларлик 13 йиллик шартнома имзолаган. 

Альварес шартнома доирасидаги илк жангини 15 декабрда Нью-Йоркдаги “Мэдисон Сквер Гарден”да британиялик боксчи Рокки Филдингга қарши ўтказади.

28 ёшли боксчи ҳисобида 50 та ғалаба, битта мағлубият ва иккита дуранг натижа бор. Мексикалик 2015 йилгача эгалик қилган, 72,6 кггача вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони унвонини қайтара олди. У охирги жангида бунгача ҳали бирор марта енгилмаган қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин устидан ғалаба қозонган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид