Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилоятининг «Сувоқова» ДУК мутахассиси пора билан ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Ўзбекистон Республикаси президентининг Қашқадарё вилоятидаги «Халқ қабулхонаси» вакилини ушлашди, деб хабар бермоқда «Ўзбекистон 24» телеканали.
Телеканал ёритган маълумотларга кўра, Қашқадарё вилоятининг «Сувоқова» ДУК мутахассиси К.Н. Қарши туманидаги хусусий корхона раҳбаридан қурилиш учун объект ажратиш масаласини ҳал қилишни ваъда қилиб, хизмати учун 14 минг АҚШ доллари сўраган.
Тезкор тадбир чоғида К.Н. ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан чойхонада 9 минг долларни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
«Д. ёнимга А. исмли болани олиб келди. Биз қурилиш билан шуғулланамиз дейишди. Агар танишлар бўлса, қурилиш ишларида қарашиб юборинг, каттароқ қурилиш олишда ёрдам қилинг, дейишди. Мен танишларим билан гаплашдим ва катта ҳажмдаги иш 10 минг доллар эканлигини айтдим. Улар менинг хизмат ҳақим қанча эканлигини сўрашди мен 4 минг доллар дедим. Ҳаммаси бўлиб 14 минг АҚШ доллари», – деган қўлга олинган К.Н.
Айни пайтда мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168- ва 211-моддаларини қўллаб жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:19 / 30.01.2026
Тошкент вилоятида мансабдор 7 минг доллар пора олаётганда ушланди
15:07 / 27.01.2026
Наманганда ер расмийлаштиришни ваъда қилган ўрмон хўжалиги масъуллари ва кадастр мутахассиси ушланди
08:49 / 30.12.2025
Фарғонада суд бошқарувчиси ёрдамчиси пора билан ушланди
08:27 / 25.12.2025