Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Тошкентда «Ғалаба» мажмуаси бунёд этилишини билдирди
Президент Шавкат Мирзиёев Россия Ўзбекистон учун энг яқин савдо ҳамкорларидан бири экани, савдо ҳажми мунтазам ошиб бораётганини таъкидлади, деб ёзмоқда ЎзА.
Шу билан бирга, давлат раҳбари мамлакатлар ҳудудлари ўртасида ўрнатилаётган ҳамкорликни юқори баҳолади.
“Хавфсизлик масаласи ҳам ҳар доим диққатимиз марказида бўлади, – деди президент. – Айниқса, терроризм, диний экстремизм сингари иллатларга қарши курашишда ҳам ўзаро ҳамкорлик катта самара беради”.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда Россиянинг бир қатор олий ўқув юртлари филиаллари очилаётгани таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилганидан дарак беради.
Давлат раҳбари 2020 йилда Тошкент шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан “Ғалаба” мажмуаси бунёд этилишини билдирди.
Шунингдек, президент Ўзбекистонда Россия адабиёти вакилларининг юз жилдлик асарлар тўплами чоп этилишини таъкидлади.
Мавзуга оид
15:28 / 14.02.2026
Украина, Россия ва АҚШ музокараларининг янги раунди Женевада ўтади
14:21 / 14.02.2026
Россия “Урушга қарши қўмита”ни “террористик” деб тан олмоқчи
14:03 / 14.02.2026
Россия Адлия вазирлиги “чет эл агентлари” рўйхатига яна уч журналистни киритди
12:42 / 14.02.2026