Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон - Россия: товар айирбошлаш ҳажми 10 млрд долларга етказилади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин музокараларни делегациялар аъзолари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирди.

Унда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Россия Ўзбекистоннинг муҳим савдо шеригидир. Мамлакатлар ўртасида эркин савдо тартиби амал қилмоқда. Жорий йил бошидан товар айирбошлаш ҳажми 30 фоиз ўсган.
Музокараларда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва номенклатурасини диверсификация қилиш, ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги кооперацияни ривожлантириш, транспорт ва энергетика соҳаларида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
«Сентябрь ойида ҳукумат раҳбарлари раислигида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлиси муваффақиятли ўтказилди. Ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда. Россиянинг етакчи компания ва банклари билан биргаликда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йилда товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард долларга етади. Бу рақам режалаштирганимиздан ҳам ортиқ. Яқин йиллардаги вазифа савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш», деди Шавкат Мирзиёев.
Владимир Путин давлат раҳбарини тўлиқ қўллаб-қувватлади. Ўзбекистон ва Россия ҳукуматларига ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш бўйича зарур чоралар кўриш топширилди. Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия фаолиятини янада кучайтиришга келишиб олинди.

Давлат раҳбарлари ташриф доирасида умумий қиймати 25 миллиард доллар бўлган савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳужжатлар имзоланганини мамнуният билан қайд этди.
Икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида 2019-2024 йилларда иқтисодий ҳамкорлик дастурининг қабул қилиниши ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Музокараларда маданий-гуманитар алоқаларни, айниқса, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Куни кеча Тошкентда икки мамлакат олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида ўтган “Янги иқтисодиёт учун янги кадрлар” мавзуидаги биринчи Таълим форуми натижалари юқори баҳоланди. Унда таълим ва фан соҳаларидаги ҳамкорлик, жумладан, мамлакатда Россиянинг етакчи олий ўқув юртлари филиалларини очиш тўғрисида 100дан ортиқ келишув имзолангани қайд этилди.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026