Ўзбекистон | 15:12 / 20.10.2018
7634
2 дақиқада ўқилади

Ҳайвон эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун тўловлар ундирилади

Фото: 123RF

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ҳайвон эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун тўловлар ундириш шартлари ва тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилди.

Қайд этилишича, ҳайвон эгалари:

ветеринария хизматидан ҳайвонларнинг касалликка чалиниши ҳолати, эпизоотик вазият тўғрисида, шунингдек, ҳайвонларда ўтказилган махсус текширишлар натижалари, уларга кўрсатилган ветеринария хизмати учун тўловлар миқдорлари ҳақида ахборот ва бошқа маълумотларни олиш;

идентификация қилиш бўйича давлат ветеринария хизмати билан шартномалар тузиш;

ҳайвонларни, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни, озуқаларни, озуқабоп қўшимчаларни, ветеринария дори ва техника воситаларини ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ олиш;

ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;

ўзларига тегишли ҳайвонлар касалликларининг олдини олишга қаратилган ташкилий-хўжалик ва ветеринария тадбирларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган тадбирлар бундан мустасно;

ҳайвонларни юқумли касалликлардан муҳофаза этиш бўйича тегишли карантин тадбирлари ва бошқа ветеринария тадбирлари ўтказилишини, шунингдек, тўлиқ ҳажмда даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилишини таъминлаш;

ҳайвонга берилган идентификация рақамини сақловчи атрибути ва ветеринария паспорти учун белгиланган тўловларни ўз вақтида амалга оширишга мажбурдир.

Ҳайвон эгаларидан ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари учун тўлов миқдори қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Йирик шохли моллар от, эшаклар ва туялар – энг кам иш ҳақининг 2 фоизи;
Майда шохли моллар, чўчқа –  энг кам иш ҳақининг 1,5 фоизи;
Ит ва мушуклар –  энг кам иш ҳақининг 1 фоизи.

Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари ветеринария муассасаси ва ҳайвон эгалари ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади. 

Шартномада ҳайвонларни идентификация қилиш хизматларини олиш муддатлари, ҳисоб-китоб тартиби, томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги белгиланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид