Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангига тайёр
Рио Олимпиадаси чемпиони, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров бугун, 20 октябрь куни (Тошкент вақти билан эртага тонгда) АҚШда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Ушбу жангда Ғоибназаровга мезбон боксчи Уилберт Лопес рақиблик қилади.
Маълумот учун, Фазлиддин шу кунгача проф-рингда 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. Жангларнинг 2 тасида нокаут эвазига рақибларини мағлуб этган.
Лопеснинг бу борадаги тажрибаси бироз кўпроқ. У профессионал боксда 34 та жанг ўтказиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган, 15 тасида рақибларини нокаутга учратган. 9 та тўқнашувда мағлубиятга учраган Уилберт 1 та жангда муддатидан олдин ютқазиб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг ҳақида сентябрь ойи ўрталарида маълум қилинган, Фазлиддин рақибига қарши жанг учун «тайёргарликни унинг чапақайлигини ҳисобга олган ҳолда олиб бораётганини» айтган эди.
Мавзуга оид
11:03 / 16.11.2024
Бокс. Афсонавий Майк Тайсон блогер Жейк Полга мағлуб бўлди
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024