Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Италияга таклиф қилинди
Италия президенти Сержо Маттарелла Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни ўзи учун қулай вақтда Италияга ташриф буюришга таклиф қилди. ТИВ матбуот хизмати хабар беришича, у бу ҳақда Ўзбекистоннинг Италиядаги янги элчиси Отабек Акбаровдан ишонч ёрлиғини қабул қилиш чоғида айтиб ўтган.
Италия давлат раҳбари 18 йиллик танаффусдан сўнг икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги мулоқотни қайта тиклаш муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлаган.
Бундан аввалроқ Чехия ва Исроил раҳбарлари ҳам Ўзбекистон президентига шундай таклифларини билдиришганди.
Ўзбекистон президенти 2019 йил январида Германияга ташриф буюриши режалаштирилган. Шунингдек, 2019 йил бошида Японияга ҳам сафар амалга оширилиши ҳам мумкин.
Мавзуга оид
13:29 / 13.02.2026
Олимпиада-1936 рамзи туширилган футболка онлайн-дўконда “тугаб қолди”
19:39 / 11.02.2026
Сингапур Олимпиада ғолиблиги учун тўловлар миқдори бўйича етакчилик қилмоқда
22:11 / 09.02.2026
Сицилиядаги шаҳар кўчки туфайли жар ёқасига келиб қолди
08:36 / 07.02.2026