Спорт | 20:55 / 22.10.2018
4936
1 дақиқада ўқилади

Гвардиола «Манчестер Сити»нинг Чемпионлар Лигасидаги ғалабага тайёр эмаслигини айтди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган «Шахтёр»га қарши ўйиндан олдин, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Чемпионлар Лигасидаги аҳволимиз ёмон эмас. Ҳозирча, ҳаммаси режа асосида кетмоқда. 

Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишга тайёрмизми? Мен Барселонада туғилиб, футболдаги илк қадамларимни ўша ерда ташлаганман. Ғалаба қозониш — қонимда бор. Футбол — бу ўйин, ҳар доим ҳам ғалаба қозона олмаймиз. Фақат хоҳишнинг ўзи етмайди. Тажриба ва маълум бир қулай ҳолатлар керак. Тўғрисини айтсам, ҳозир бунга тайёр эмасмиз. Биз ишлаймиз ва ғалаба қозониш учун ҳаммасини қиламиз», — деб Гвардиола сўзларини келтирмоқда УЕФА.

«Шахтёр» - «Манчестер Сити» ўйини 23 октябрь куни соат 23:59да бошланади.

Мавзуга оид