Англия: кучли тўртликда икки рокировка
«Брентфорд» – «Ливерпул» 1:4
Голлар: 0:1 – 35 Нуниес, 0:2 – 55 Мак Аллистер, 0:3 – 68 Салоҳ, 1:3 – 75 Тоуни, 1:4 – 86 Гакпо.
«Брентфорд» – Флеккен, Роэрслев (Льюис-Поттер, 63), Ми, Айер, Коллинз, Регилон (Годдос, 85), Нергор (Ониека, 63), Йенсен (Дамсгор, 74), Янелт, Мопе (Висса, 63), Тоуни.
«Ливерпул» – Келлеҳер, Брэдли (Гомес, 83), ван Дейк, Конате, Робертсон, Эндо, Мак Аллистер (Эллиотт, 83), Жонс (Гравенберҳ, 34), Диогу Жота (Салоҳ, 44), Диас, Нуниес (Гакпо, 46).
Огоҳлантиришлар: Регилон (45), Эндо (67), Ониека (72).
Шанба кунги ўйиннинг биринчи бўлимида Юрген Клопп аралаш туйғуларни бошдан кечирди. Бир томондан «Ливерпул» у қадар ёрқин ўйин кўрсатмади. Бошқа томондан — ван Дейк тўпни жарима майдонидан узоқлаштириши туфайли ёппасига олдинга чиқиб кетган «Брентфорд» футболчилари қарши ҳужумни ўтказиб юборди, Нуниес эса дарвозабонни чиройли ҳаракат билан доғда қолдирди. Шу билан бирга, қизиллар бир неча дақиқа оралиғида икки муҳим футболчидан айрилди — Жонс ва голли узатма муаллифи Диогу Жота майдонни эрта тарк этди.
Натижада Африка кубогидан жароҳат билан қайтган Салоҳ кутилганидан эртароқ майдонга тушишига тўғри келди. У аввалига бироз тонусни йўқотгандек кўринди ва икки бор ҳужумларни якунлашда сусткашлик қилди, аммо иккинчи бўлимда айнан унинг пасидан кейин Мак Аллистер меҳмонларнинг устунлигини оширди. Кейин эса мисрлик футболчининг ўзи ҳам ҳимоячилардан бирининг ортида очилди ва яна бошқасини алдаб ўтиб, гол урди. «Ливерпул»га чемпионлик пойгасида қолиши учун айнан шундай етакчи керак эди. Гакпо эса жокер вазифасини бажариб, Салоҳнинг голини такрорлади.
«Бёрнли» – «Арсенал» 0:5
Голлар: 0:1 – 4 Эдегор, 0:2 – 41, пеналти Сака, 0:3 – 47 Сака, 0:4 – 66 Троссар, 0:5 – 78 Ҳавертц.
«Бёрнли» – Траффорд, Ассинон (Витино, 79), О`Ши, Эстев (Тэйлор, 62), Делкруа, Рэмзи (Родригес, 63), Браунҳилл, Берге, Амдуни (Гудмундссон, 46), Фофана, Одобер (Бруун Ларсен, 80).
«Арсенал» – Райя, Уайт (Суареш, 69), Габриэл, Салиба, Кивер, Эдегор, Райс (Жоржинио, 79), Ҳавертц (Смит-Роу, 84), Троссар (Нкетиа, 69), Мартинелли, Сака (Нелсон, 69).
Огоҳлантиришлар: Рэмзи (8), Ассинон (39), Сака (45).


















