Англия: де Брейненинг қайтиши ва «Челси»да қаторасига учинчи ғалаба

«Челси» — «Фулҳэм» 1:0
Гол: Палмер (45+4, пеналти).
«Челси» – Петрович, Гюсто (Гилкрист, 90+3), Силва, Дисаси, Колуилл, Галлаҳер, Фернандес, Палмер (Чуквуэмека, 90+2), Кайседо, Стерлинг (Чилуэлл, 77), Броя (Мадуэке, 66).
«Фулҳэм» – Лено, Тете (Кастан, 64), Адарабиойо, Диоп, Робинсон, Кэрни, Уилсон (Декордова-Рид, 64), Перейра (Родриго Муниз, 82), Палиня (Лукич, 83), Виллиан, Хименес.
Огоҳлантиришлар: Гюсто (38), Уилсон (49), Фернандес (58), Дисаси (75), Силва (79), Палмер (79).

Ҳафта ўртасида «Челси» Англия лигаси кубоги яримфиналида «Мидлсбро»га қарши кечган илк ўйинни бой берганди (0:1) ва «Фулҳэм» билан ўйин ҳам осон кечмади. Биринчи бўлимдаги энг хавфли вазият меҳмонлар томонидан яратилди, Уилсоннинг зарбасини Петрович қийинчилик билан қайтарди, аммо арбитр томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Палмер Стерлингни қулай вазиятга чиқарди, у эса рақиб ҳимоячиси билан контактдан кейин керакли паллада йиқилди, Палмер эса бу сафар ҳам «нуқта»дан адашмади. Бу унинг АПЛ жорий мавсумида 17 ўйиндаги 9-голи бўлди, шундан 5 тасини пеналтидан урган.

Умуман, Маурисио Почеттино шогирдлари АПЛнинг бу мавсумида 11 метрлик жарима зарбаси ишлашда тенгсиз (8) — шундан учта ҳолатда арбитрлар Стерлингга нисбатан фол қайд этишган. «Челси» қолган вақт давомида ҳам қатор вазиятларга эга бўлди, Галлаҳернинг зарбаси устунга тегди, лекин минимал ҳисоб сақланиб қолди. Ва бу чемпионатда қаторасига учинчи ғалабага айланди. «Челси»да бундай серия 2020 йил июлидан буён кузатилмаганди ва энди лондонликлар турнир жадвалида саккизинчи ўринга кўтарилиб олди.

«Нюкасл» — «Манчестер Сити» 2:3
Голлар: Исак (35), Гордон (37) — Силва (26), де Брюйне (74), Бобб (90+1).
«Нюкасл» – Дубравка, Триппиер, Шер, Ботман, Берн, Гимараэс, Лонгстафф, Майли, Алмирон, Гордон (Ҳолл, 86), Исак.
«Манчестер Сити» – Эдерсон (Ортега, 8), Уокер, Аке, Диаш, Гвардиол, Ковачич, Силва (де Брюйне, 69), Родри, Фоден, Доку (Бобб, 82), Алварес.