Жамият | 16:54 / 22.10.2018
8598
1 дақиқада ўқилади

Муқаддам судланган шахснинг қўли қонга ботди

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи муқаддам судланган А.Ж. маст ҳолда Мезон маҳалласида ўзаро жанжал сабаб Ж.Б.га ҳамда унинг жияни Н.Б.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада Ж.Б. ва унинг жияни тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. А.Ж. қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид