Ўзбекистон | 14:14 / 22.10.2018
5071
2 дақиқада ўқилади

Таълим муассасаларида маънавий-маърифий тизимни янада яхшилаш таклиф этилди

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида барча таълим муассасаларида маънавий-маърифий тизимни янада яхшилаш ҳақида петиция пайдо бўлди.

“Менталитетимизга мос бўлмаган, миллий қадриятларимизга зарар етказадиган ғоявий ҳамда мафкуравий таҳдидларнинг олдини олиш, ёш авлод онгида миллий маънавиятимиз, шонли тарихимиз ва аждодларимизга нисбатан фахрланиш туйғуларини янада мустаҳкамлаш мақсадида барча таълим муассасалари учун мослаштирилган қуйидаги дарсликларни ишлаб чиқишни таклиф қиламан: 

1. Миллий тарих; 
2. Миллий маънавият; 
3. Миллий маданият ва маърифат; 
4. Интернетдан фойдаланиш маданияти; 
5. Этикет қоидалари деган услубий-амалий дарсликлар ва уларнинг аудио-видео, электрон шакллари”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Бу борада сифатли дарсликлар тайёрланиши, малакали мутахассислар жалб этилиши зарур ва бу ёшларимизни баркамол қилиб тарбиялашда бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотларга ҳар томонлама мувофиқ бўлади дейиш мумкин, дейилади петицияда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ автотранспортдан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимини бекор қилиш таклиф этилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид