Фан-техника | 11:30 / 22.10.2018
13407
2 дақиқада ўқилади

Tesla 33 минг долларлик арзон моделларни чиқарди

Фото: TESLA.COM

Tesla электрокарлар ишлаб чиқарувчиси нархи 33 минг доллардан бошланадиган Model 3’нинг учта версиясини тақдим этди. Уларга ҳозирдан буюртма бериш мумкин, аммо етказиб беришни бир неча ой кутиш керак бўлади.

Янги таклиф Tesla стандарт моделларидан фарқ қилади. Энг арзон версия, 33 минг долларлик, энергия захираси 418 километрга мўлжалланган аккумулятор билан жиҳозланган. Бироқ, Илон Маск Twitter'даги саҳифасида бошқа нархни кўрсатган: унинг сўзларига кўра, орқа узатмали Model 3’ни 35 минг долларга сотиб олиш мумкин, солиқлар чиқариб ташланса ва бензинни тежаш ҳисобга олинса, машина эгаси 31 минг доллар сарфлайди.

500 километрга мўлжалланган аккумулятор билан жиҳозланган бошқа иккита модель 42,2 доллар ва 52,2 минг доллар туради. Буюртма пайтида харидор автопилот функциясини ҳам қўшиши мумкин, у автомобиль нархига яна 5000 доллар қўшади, дея аниқлик киритган The Verge.

Тўлиқ узатмали моделлар узоқ масофаларга мўлжалланган, орқа узатмалилар эса - ўртача масофага.

«Tesla’нинг орқа узатмаси чиндан ҳам қор ва музда яхши ишлайди. Биз музли кўлда синовлар ўтказдик! Тўла узатма яхши, лекин совуқ об-ҳавода талаб қилинмайди. Шунчаки, спорт ва ёзги шиналарни ишлатманг», - дея изоҳ берди Tesla раҳбари.

Мавзуга оид