Жаҳон | 08:00 / 22.10.2018
12507
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШга келаётган мигрантларга чақириқ билан чиқди

Фото: Carlos Barria/Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп Марказий Америкадан келаётган мигрантларни Мексикага бошпана сўраб мурожаат қилишга чақирди.

Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.

«Ҳозирги пайтда жанубда чегарамиздан ўтаётган ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун барча саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Аввалига одамлар Мексикага бошпана сўраб мурожаат қилишлари керак, акс ҳолда АҚШ уларга рад жавоби беради», - дея ёзган Қўшма Штатлар етакчиси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп самолётдаги фавқулодда вазиятдан сўнг рафиқасини мақтаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид