Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қирғизистондан қанча электр энергияси сотиб олгани маълум бўлди
Фото: Pixabay
2018 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга электр энергияси экспорти 2-2,4 центлик нархда 16,2 млн долларлик қийматдаги 754 млн. кВт.с.ни ташкил этди. Бу ҳақда FOR.kg хабар бермоқда.
Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Саноат, энергетика ва ер ости бойликларидан фойдаланиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Айтмамат Қодирбоев маълум қилди.
Таъкидланишича, 2017 йилга нисбатан экспорт ҳажми 450 миллион киловатт-соатга камайган. Бунинг сабаби, 2017 йилда Токтогул сув омборига сув оқими кўпроқ бўлди.
«Электр станциялар» ОАЖ ички истеъмол учун зарур бўлган электр энергияси ҳажми ишлаб чиқарилишини таъминлади. Шу тариқа, 2018 йил январь-сентябрь ойларида электр энергияси ишлаб чиқариш 10,8 млрд. кВт.с.ни ташкил этди, бу 2017 йил январь-сентябга нисбатан 0,6%га кўп», - деди Қодирбоев.
Унинг сўзларига кўра, 2018 йил 17 октябрь ҳолатига Токтогул сув омборида сув ҳажми 19,2 миллиард кубометрни ташкил этади, бу ўтган йилги кўрсаткичдан (19,46 миллиард кубометр) 256 миллион кубга кам.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг «картошка уруши» ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:07 / 14.02.2026
Жапаров бош прокурорнинг биринчи ўринбосарини ишдан бўшатди
17:25 / 14.02.2026
Қирғизистонда тандем қулади: бу нега хавотирларга сабаб бўлмоқда?
12:33 / 13.02.2026
«Депутатлардан генерал ва президентдан бирини танлашни талаб қилишган» — Жапаров Ташиевни ишдан олганига изоҳ берди
11:43 / 12.02.2026