09:16 / 22.10.2018
17025

Жамол Қошиқчининг қаллиғи қўриқлов остига олинди

Фото: AP Photo/Lefteris Pitarakis

Туркия ҳукумати Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида ўлдирилган журналист Жамол Қошиқчининг қаллиғи Ҳадича Денгизни қўриқлов остига олди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди.  

Маълум қилинишича, ушбу қарорни Истанбул губернатори қабул қилган. Аёлнинг қўриқловга олинишининг аниқ сабаби кўрсатилмаган.  

Hurriyet нашрининг хабар қилишича, Денгиз Истанбул хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан кеча-кундуз қўриқланади.

Денгиз Туркия фуқароси бўлиб, у Қошиқчи йўқолган куни у билан бирга Саудия Арабистони консуллигига борган. Қошиқчи консулликда Денгиз билан никоҳ қуриш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириши керак бўлган.

Саудия Арабистони 20 октябрда 2 ҳафталик рад этишлардан кейин Қошиқчининг консулликда ўлганини тан олди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 23 октябрда журналистнинг ўлдирилиши тафсилотларини ошкор қилишга ваъда берган.

Мавзу
Жамол Қошиқчининг ўлими
The Washington Post нашри учун ишлайдиган журналист Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллиги биносига кириб кетгач, изсиз йўқолди
Барчаси
Top