Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:28 / 22.10.2018
11102
1 дақиқада ўқилади
Жанубий Кореядаги ёнғинда ўзбекистонлик мигрантларнинг 4 ёшли ўғли ҳалок бўлди
Фото: MBCNEWS
20 октябрь, шанба куни Жанубий Кореянинг Кёнсан-Намдо вилояти, Кимхэ шаҳридаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди.
Кореянинг news.naver.com нашри хабарига кўра, ёнғин оқибатида Ўзбекистондан келган мигрантларнинг тўрт нафар фарзанди жабр кўрган. Улардан бири, 4 ёшли бола ҳодиса туфайли ҳалок бўлди. Бошқа уч нафар бола жиддий жароҳат олган.
Соат 19:40да бошланган ёнғин йигирма дақиқадан сўнг ўчирилди. Болалар бинонинг иккинчи қаватида аниқланди.
Бошқа оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, ҳалок бўлганлар орасида 14 ёшли қиз ҳам бор.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш