Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда мудҳиш ЙТҲ: 5 нафар фуқаро ҳалок бўлди
Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 22 октябрь куни соат 08:05ларда Беруний тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 «Бухоро-Нукус-Беруний» автомобиль йўлининг 680-км.да ҳаракатланиб кетаётган «Нексия» русумли автомобиль бошқарувни йўқотган.
ФВВ матбуот хизматига кўра, у қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Кобальт» русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.
ЙТҲ натижасида 5 нафар фуқаро вафот этган ва 5 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Жароҳатланган фуқаролар Беруний тумани касалхонасига ётқизилган.
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026