Жамият | 19:43 / 23.10.2018
7305
2 дақиқада ўқилади

Мурожаат натижаси: Энди чархновзаликлар ёмғирни ҳадик билан кутишмайди

Шу ойда «Kun.uz» сайтида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги уйлар бўйича «Тошкент марказида томи очиқ уйлар. «Чархновза» маҳалласи ёмғирдан нега қўрқади?» сарлавҳаси остида материал эълон қилинган эди.

«Озод Ватан коммуналчи» уй-жой ширкати раҳбари «Обод маҳалла» дастурига тушган ҳудудда жойлашган уйларнинг томлари пудратчи томонидан ёпиб берилмаётганидан шикоят қилганди.

Ушбу масала тез муддатда ҳал қилинган.

Бизга хабар беришларича, айни вақтга келиб, ҳудуддаги уйларнинг томлари ёпиб берилган.

Мурожаатчи, уй-жой ширкати раҳбари Нилуфар Умаровадан фикр олдик.

«Бўлиб ўтган ишлардан сўнг, томи очиқ ҳолда турган 8-, 9-, 10- ва 24-уйлар томларини ёпиш ишлари тугатилди. Энди бу уй вакиллари қишни қўрқмасдан қаршилашлари мумкин. Бундан олдин прокуратурага мурожаатимдан сўнг, иккита уйнинг томини ёпиб беришган эди. Очиғи ҳайронман. Бу ишларнинг ҳаммаси бажарилмаган ишларни бажарилди деб айтишдан келиб чиқмоқда. Қурувчи ҳам, ширкат ҳам, сектор раҳбари ҳам шундай ишлар сабаб жабрдийда бўлмоқда. Ишлар тўғри йўлга қўйилиши керак. Ҳозирги кунда бу ишларни текшируви билан Ҳисоб палатаси шуғулланмоқда», дейди у.

Шундан сўнг, ширкат раҳбари билан томи ёпилган уйларни бориб кўрдик. Айтилган ишларни қурувчи бажариб берибди. Энди «Чархновза» маҳалласидагилар ёмғирни хадик билан қарши олишмайди, деб умид қиламиз.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид