Жаҳон | 15:30 / 24.10.2018
2297
1 дақиқада ўқилади

Times: Brexit’дан сўнг ўтиш даври бир неча йилга чўзилади

Фото: REUTERS

Brexit'дан кейинги ўтиш даври бир неча йил давом этиши мумкин. Бу ҳақда The Times мамлакат ҳукумати ҳужжатларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, вазирларни ўтиш даврининг бир неча ой давом этишига ҳеч қандай кафолат йўқлиги ҳақида хабардор қилишган. Аслида, Британия томонининг Европа иттифоқидан чиқиши узоқ муддатли амалга ошириш даври билан тугаши мумкин. Бундан ташқари, у, катта эҳтимол билан, ҳар йили ортиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елизавета II илк маротаба Brexit ҳақида очиқ гапирганди.

Қироличанинг Нидерландия қироли Виллем-Александр билан суҳбатда айтишича, Бирлашган Қироллик Европа билан «янги ҳамкорликка» интилмоқда. Унинг қайд этишича, Буюк Британия ва Нидерландияни бирлаштириб турган қадриятлар мамлакатнинг «энг катта бойлиги» ҳисобланади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид