Жаҳон | 21:18 / 25.10.2018
88467
2 дақиқада ўқилади

Энг тоза ҳавога эга давлат маълум қилинди  

АҚШнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги президент Дональд Трампнинг “Америка дунёдаги энг тоза ҳавога эгалиги” ҳақидаги сўзлари хатолигини маълум қилди. Агентлик вакилларининг фикрича, Трамп хато қилиб, ўз твити учун ҳавода оғир зарралар миқдори ҳақидаги маълумотларни қўллаган.  

Фото: twetter\Donald Trump

Олимларнинг таъкидлашича, АҚШ харитада оқ ранг билан белгилангани сабабли у ерда ҳаво тоза бўла олмайди. Экологларнинг таъкидлашича, дунё харитасида Россия ва бошқа давлатлар ҳам шундай рангда белгиланган. 

Олимлар дунёдаги энг тоза ҳавога Янги Зеландия эгалигини аниқлашган. Йирик ишлаб чиқаришларнинг шаҳарлар ташқарисига олиб чиқилиши, экологик меъёрларга қатъий амал қилиш Янги Зеландия ҳукуматига экология ва ҳудуднинг тозалиги билан боғлиқ бир неча муаммони ҳал қилишга имкон берган.

Шу билан бирга энг экологик тоза ва яшаш учун яроқли йирик шаҳарларга эга давлат номини Швеция ўзида сақлаб турибди. Олимларнинг фикрича, скандинавлар чиқиндиларни утиллаштириш, оқова сувларни фильтрлаш ва бошқа кўплаб экологик масалаларда ҳаммадан илгарилаб кетишган. 

Мавзуга оид