Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда йирик тўқимачилик корхонаси ишга тушди
Бугун, 25 октябрь куни Сурхондарё вилоятида маҳаллий шароитда етиштирилган сифатли пахта толасидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган яна бир янги корхона фойдаланишга топширилди.

Денов туманидаги “Shashmoхkashob Tekstil” МЧЖ йилига 6 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга. 10 миллион доллардан ортиқ қийматдаги тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинади. Унинг ишга туширилиши 300 та иш ўрни яратиш имконини берди.

2019 йилда мазкур корхонани кенгайтириш ҳисобидан йилига 7 млн. погонометр трикотаж ва тўқувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, қўшимча яна 350 янги ўрни яратиш кўзда тутилмоқда.
“Shashmoхkashob Tekstil” МЧЖнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Баҳодир Пўлатов ушбу тўқимачилик корхонаси мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлигини таъкидлади. Ишда фидойилик кўрсатган ходимларнинг бир гуруҳига эсдалик совғалари топширилди. Меҳмонлар корхона фаолияти билан яқиндан танишишди.

Мавзуга оид
13:39 / 02.11.2025
Сурхондарёдаги айиқлар макони – Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи | Манзил
14:48 / 23.10.2025
«Дарбанд» постида тирбандлик — расмий баёнот берилди
10:49 / 19.10.2025
Навоийда фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 3 минг доллар пора билан ушланди
13:36 / 04.02.2023