Жаҳон | 08:27 / 26.10.2018
4083
1 дақиқада ўқилади

Ассанж Эквадор талабларини бажаришдан бош тортди

Фото: REUTERS

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Эквадор ҳукумати томонидан ўзи учун тузиб чиқилган хатти-ҳаракат қоидаларига амал қилишдан бош тортди. Бу ҳақда EFE агентлиги манбаларга асосан хабар бермоқда.

17 октябрь куни Лондондаги Эквадор элчихонасида истиқомат қилиб келаётган Ассанжга интернетда камроқ ёзиш ҳамда хонани озода сақлаш бўйича талаб қўйилгани маълум бўлганди.

EFE маълумотларига кўра, WikiLeaks асосчиси Эквадор расмийлари томонидан тақдим этилган хатти-ҳаракат протоколига риоя қилишдан бош тортган ва норозилик белгиси сифатида интернетга кириш учун махфий сўздан ҳам воз кечган.

Жулиан Ассанж Эквадор элчихонасида 2012 йилдан бери яшириниб келмоқда. 2011 йили Британия ҳукумати уни Швецияга чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилди, у ерда журналист зўрлашда айбланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эквадор Британия билан Ассанж бўйича музокаралардан бош тортганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид