14:09 / 27.10.2018
11471

Энг тезкор McLaren’нинг илк суратлари эълон қилинди 

Интернетда, оммавий намойиши 27 октябрга белгиланган, янги McLaren Speedtail супергибриди суратлари пайдо бўлди. Гиперкар Ultimate Series қаторининг бир қисми бўлиб, марка тарихидаги энг тез автомобил номи учун курашиб кўради. Бундан ташқари, автомобилни харид қилувчиларга аввал мавжуд бўлмаган персоналлаштириш даражаси таклиф этилади. 

Фото: McLaren

McLaren Speedtail афсонавий F1’нинг ғоявий давоми ҳисобланади. Супергибрид 3 ўриндиқли салон ва 570S GT4 пойга автомобилидан 8 цилиндрли бензин-электр куч қурилмаси олади. Гапларга қараганда, гиперкар 100 км/соат тезликка бор-йўғи 2 сонияда эришади, максимал тезлиги эса 420 км/соатдан ошади.

Фото: McLaren

Компанияда таъкидланишича, Speedtail модели McLaren’нинг энг ҳашаматли модели бўлади. Компаниянинг MSO бўлими машина учун чексиз сонда кузов ранги ва салоннинг безалишини ҳамда 18 қиротли оқ олтин, платина, алюминий ва оддий наклейка кўринишидаги бир неча эмблемалар тўпламини таклиф этади. Қимматбаҳо металлардан логотипларни Олимпиада медаллари ва кубоклар яратишга ихтисослашган Vaughtons британ фирмаси шуғулланади.

Фото: McLaren

Гиперкарнинг асосий функцияларини дисплей ёрдамида бошқариш таклиф қилинган. Машина шифтида узатмалар қутиси тугмалари, олд устунлар тагида ён томонни кўриш камераларидан тасвир чиқарилувчи экран жойлаштирилади.

Фото: McLaren

McLaren Speedtail кузовида инновацион материаллар, эҳтимол ўта енгил нанокомпозитлар қўлланади.

Top