Пандемия сабабли қийналиб қолган McLaren бош қароргоҳини сотмоқчи
Бош қароргоҳнинг сотилиши компания томонидан молиявий қийинчиликлар сабабли кўрилаётган ягона чора эмас. McLaren май ойида 1200 иш ўрнини қисқартирганди.
McLaren компанияси коронавирус пандемияси келтириб чиқарган молиявий қийинчиликлар туфайли ўзининг Уокинг шаҳрида (Буюк Британия) жойлашган бош қароргоҳини сотишга қарор қилди. Бу ҳақда Autocar нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, компания Colliers кўчмас мулк савдоси фирмасига тегишли сўров билан чиққан. McLaren ўз қароргоҳини сотишдан 200 млн фунт стерлинг маблағни қўлга киритишни режалаштирган.
Уокингдаги бош қароргоҳ 2004 йилда қурилган ва учта бино: техник марказ, ишлаб чиқариш биноси ҳамда режалаштириш марказидан иборат. Агарда харидор топилгудек бўлса, McLaren бу объектларга нисбатан мулк ҳуқуқини йўқотади. Аммо компания кўчиб кетишни ўйламаяпти, бунинг ўрнига бинонинг янги эгаси билан ижара шартномаси тузишни режалаштирган.
Бош қароргоҳнинг сотилиши компания томонидан молиявий қийинчиликлар сабабли кўрилаётган ягона чора эмас. McLaren май ойида 1200 иш ўрнини қисқартирганди – бу барча ходимларнинг чорак қисмидан кўпроғини ташкил қилади. Компания шунингдек, Баҳрайн миллий банкидан 150 миллион фунт стерлинг кредит олган.
Компания молиявий қийинчиликларни COVID-19 пандемияси билан боғламоқда. Коронавирус эпидемияси сабабли бутун дунёда автоспорт бўйича мусобақалар бекор қилинди ҳамда янги машиналар ишлаб чиқариш тўхтаб қолди. Бундан ташқари, йирик бозорларда автомобиллар савдоси тушиб кетган.
Мавзуга оид
20:48 / 04.10.2024
Марбург безгаги глобал тарқалишининг хавфи паст — ЖССТ раҳбари
15:47 / 12.09.2024
Пандемия қизларда мия қаришини тезлаштирди — тадқиқот
14:14 / 26.01.2024
London Post: Ўзбекистон пандемиядан сўнг аҳоли фаровонлиги энг тез тикланган мамлакатлардан бири
22:11 / 19.01.2024