Жамият | 15:11 / 27.10.2018
24507
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида пиёдани босиб кетган ҳайдовчи ушланди

Ҳуқуқ тартибот органлари Қамчиқ довонида пиёдани машинасида босиб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчини қўлга туширишди, деб хабар бермоқда ИИВ.

Аввалроқ, 22 октябрь куни Наманган вилояти, Поп тумани «Қўшминор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида номаълум ҳайдовчи русуми аниқланмаган автомобилда Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида истиқомат қилиб келган 41 ёшли фуқарони уриб юбориб, босиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Йўл-транспорт ҳодисасини амалга оширган ҳайдовчи пиёдага биринчи ёрдамни кўрсатмасдан воқеа жойидан қочган. Йўловчи воқеа жойида вафот этган.

«Юртдошларимизнинг ёрдами шарофати билан ва ўтказилган қидирув-суриштирув тадбирлари натижасига кўра «Ласетти» енгил автомашинасида мазкур йўл-транспорт ҳодисасини содир этгани учун Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Б.З. қўлга олинган», — деб хабар бермоқда ИИВ.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид