Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбeкистонга Европа парламeнти дeлeгацияси келади
29 октябрь куни Ўзбекистонга Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан ҳамкорлик бўйича делегацияси раиси Ивета Григуле-Петерсе бошчилигидаи депутатлар гуруҳи келади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ташриф дастурига биноан Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” парламент ҳамкорлик қўмитасининг 14-мажлисида иштирок этиш, ташқи ишлар, иқтисод, бандлик ва меҳнат муносабатлари, олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмитада учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Учрашувларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026