Флешмоб давом этади. Яна 6 киши тош кўтариб турди
27 октябрь куни интернетдаги бош мавзу Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида ҳокимлик амалдорлари, маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоли ва икки фермер ариқда тиззасигача сувда тургани тасвирланган сурат бўлди.
Кейинроқ ушбу туман ҳокими Фарҳод Омонов ҳамда унинг ўринбосари, сувга тушганлардан бири Шерзод Муродов воқеага изоҳ беришди. Туман ҳокими «фермерлар ғаллага сув қўймагани аниқлангани, ўринбосар эса ариқда сув борлигини кўрсатиш учун сувга тушгани, қолганлар унга эргашгани» ҳақида гапирди.

Айни вақтда Шерзод Муродов маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жаримага тортилган.
Худди шу сурат ортидан иккинчиси пайдо бўлди. Унда ҳам 6 киши тасвирланган. Қишлоқ хўжалиги соҳаси экани кўриниб турган бу кишилар қўлларида катта-катта кесаклар кўтариб олишган. Аввалига ижтимоий тармоқда бу кишилар ҳам сувга тушган одамларнинг ўзи экани ҳақида чалкаш маълумотлар тарқалди.

Лекин бу суратдагилар бошқа одамлар ва воқеа Тошкент вилоятининг бошқа туманида рўй берган.
«Kun.uz» манбаси маълум қилишича, иккинчи сурат Бекобод туманидаги ғалла далаларидан бирида олинган.
Маълум бўлишича, яхши тайёрланмаган майдонга буғдой экилгани аниқланган ва масъуллар шу майдондан топилган улкан кесакларни кўтариб туришга мажбур қилинган. Улар қанча вақт катта кесакларни кўтариб туришгани маълум эмас (Оққўрғондаги 6 киши сувда ярим соатдан кўпроқ қолгани айтилганди, аммо уларнинг ўзи сувда бир дақиқадан ортиқ турмаганини билдиришмоқда).
Юқоридаги икки воқеа ҳам бир кунда, 25 октябрь куни содир бўлган.
Манбанинг тасдиқлашича, бу воқеалар Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаевнинг Тошкент вилоятига сафари давомида рўй берган. Шу кунларда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири, ҳозирда ҳукуматда Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти раҳбари ҳисобланувчи Зойир Тойирович Мирзаев ўзига бириктирилган Тошкент вилоятига сафарга чиқмоқда.
Ҳар куни 2018 йилги пахта ҳосилини йиғиб олиш масаласида ўтказилаётган ҳукумат йиғилиши сўнгида ғалла масаласи ҳам кўтарилган, йиғилишга раҳбарлик қилган Зойир Мирзаев барчанинг диққатини Бекободдаги вазиятга қаратган, ғалла майдонидан топилган 6та йирик кесак видеоселекторда иштирок этаётганларга намойиш этилган, ушбу ҳолат учун Бекобод тумани ҳокими Неъмат Абдуллаевга (у сентябрь ойи охирида туманга янги ҳоким этиб тайинланганди) танбеҳ берилган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
Жаҳон | 23:21 / 24.05.2025
-
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
Иқтисодиёт | 22:51 / 24.05.2025
-
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
Иқтисодиёт | 22:41 / 24.05.2025
Мавзуга оид

22:20 / 10.05.2025
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди

09:13 / 14.02.2025
Бекободда табиатга 100 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

20:01 / 10.01.2025
16 йиллик рекорд: энг кўп ишонч билдирилган ҳокимлар

11:53 / 06.11.2024