Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода ўғрилар қўлга олинди
Шу йил 8 сентябрь куни Бухоро шаҳри, К.Муртазов кўчасида яшовчи Б.Н. Бухоро шаҳар ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
У шу йил 6 сентябрга ўтар кечаси номаълум шахс унинг уйи эшигини калит танлаш йўли билан очиб кириб, хонасидан 27 млн. сўм пули ва 6 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навоий шаҳрида яшовчи Ж.Т. ва Ғалаба шоҳ кўчасида яшовчи муқаддам судланган А.К. содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026