Жаҳон | 14:14 / 29.10.2018
18967
1 дақиқада ўқилади

Кремль Оқ уйнинг Путинга таклифи ҳақидаги саволга жавоб қайтарди

Фото: Сергей Гунеев/РИА «Новости»

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, ҳозирги босқичда Оқ уйнинг Владимир Путинни Вашингтонга таклифи бўйича мурожаатни мувофиқлаштириб олиш керак. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«У эълон қилинди, аммо ҳали келишилмаган. Ҳозирча ҳеч нарса мувофиқлаштириб олинмаган», - деди Песков. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй Путинни Вашингтонга таклиф қилганди.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон сўзларига кўра, Оқ уй Россия етакчиси Владимир Путинни Вашингтонга таклиф қилган. Болтон Тбилисига қилган ташрифи доирасида бундай баёнот билан чиқди. «Биз президент Путинни Вашингтонга таклиф қилдик», - деди Болтон.

Мавзуга оид