Иқтисодиёт | 09:58 / 29.10.2018
13805
1 дақиқада ўқилади

Shell Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкил этмоқчи

Фото: REUTERS

Shell концерни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Таҳлилнома» дастурида хабар берилди, деб ёзмоқда Spot.

Концерн вице-президенти Жоанна Кюнсбергнинг сўзларига кўра, Shell мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан қизиқиб қолди ҳамда йирик саноат корхоналари эҳтиёжлари учун ёқилғи-мойлаш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Бундан ташқари, Британиянинг Кафолатланган экспорт кредитлари департаментидан энергетика лойиҳаларини амалга ошириш учун маблағ жалб этиш имконияти ҳам мавжудлиги айтилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ BP Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириши, Castrol мойини ишлаб чиқариш режалаштирилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид