Иқтисодиёт | 16:17 / 29.10.2018
30780
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди, евро арзонлашди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 30 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 10,77 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 8236,87 сўмга етган. 

1 евро 79,85 сўмга арзонлаб, 9390,86 сўмни ташкил қилди.

1 Россия рубли 0,57 сўмга пасайди ва 1 рубль 125,19 сўмга тенг бўлиб турибди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси сентябрь ойи бошидан буён ҳар ҳафта узлуксиз кўтарилиб келмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Мавзуга оид