Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон делегацияси Афғонистон бўйича конференцияда иштирок этди
2018 йилнинг 26-27 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев бошчилигидаги делегация Ҳирот шаҳрида бўлиб ўтган «Афғонистон инқирози: сабаблар ва ечимлар» мавзусидаги 7-халқаро конференция ишида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.
25дан ортиқ давлатнинг расмий шахслари, сиёсатшунослари ва таҳлилчилари, шунингдек халқаро ташкилотлар вакиллари Афғонистон Ислом Республикасидаги жорий ҳолатни, узоқ муддатли тинчликни таъминлаш учун минтақавий саъй-ҳаракатларни ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётини қайта тиклаш доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Форум қатнашчиларининг нутқларида 2018 йилнинг март ойида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси якунларига, афғон муаммосини сиёсий бартараф этиш борасида дунё ҳамжамияти саъй-ҳаракатларини бирлаштиришдаги унинг ролига, Афғонистонда таълимни қўллаб-қувватлаш Халқаро фондини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон президенти ташаббусига, мамлакатнинг афғон халқига иқтисодий кўмаги амалий натижаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президентининг махсус вакили Исматулла Эргашев Эронга борганди.
Мавзуга оид
18:19
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026