Жаҳон | 09:20 / 31.10.2018
5010
1 дақиқада ўқилади

Эквадор венесуэлалик қочқинлар туфайли фавқулодда ҳолат режимини узайтирди

Фото: Bernadett Szabo/Reuters

Эквадор ҳукумати венесуэлалик қочқинлар оқими туфайли фавқулодда миграцион ҳолатни мамлакатнинг бир қисмида узайтирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Фавқулодда ҳолат учта провинцияда амал қилади - Карчи, Эль-Оро ва Пичинча.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ вице-президенти Майк Пенc Венесуэла ҳукумати Қўшма Штатлар ва Мексика чегараларига яқинлашиб келаётган «мигрантлар карвони»ни молиялаштираётгани ҳақида маълум қилганди.

Пенснинг қайд этилишича, Ҳондурас етакчиси Хуан Орландо Эрнандес «карвон»ни молиялаштириш учун маблағ манбаси ҳақида айтган - унинг маълумотларига кўра, мигрантлар гуруҳига бу давлатдаги сўл ҳаракат ҳомийлик қиляпти, у эса, ўз навбатида, Венесуэла ҳукуматидан пул олади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид