Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон баллистик ракетани синовдан ўтказди
Ҳиндистон стратегик кучлари кичик масофаларга мўлжалланган ва ядровий заряд таший олувчи Agni-I баллистик ракетасининг модернизация қилинган версиясини синовдан ўтказди.
Маълум қилинишича, ракета Бенгал кўрфази, Абдул Қалам оролидаги полигонда жойлаштирилган пуск қурилмасидан отилган.
12 тонна келувчи Agni-I ракетаси 700-900 кмгача уча олади. У ҳам ядровий, ҳам оддий жанговар каллак билан жиҳозланиши мумкин.
Ҳиндистон стратегик кучлари қуролланишида бўлган ушбу қуролнинг аввалги синови 6 февралда ўтказилган. Айни вақтда Ҳиндистон Agni-I мажмуасининг 75 тага яқин пуск қурилмасига эга.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
17:53 / 06.07.2026