Спорт | 09:17 / 31.10.2018
16441
2 дақиқада ўқилади

«Реал» Конте билан келиша олмади, бунинг сабаблари маълум

Фото: Getty Images

«Челси»нинг собиқ бош мураббийи Антонио Контенинг «Реал» бошқарувига келиши катта сўроқ остида қолмоқда.

Marca хабарига кўра, италиялик мутахассис музокаралар давомида жамоани ўз фалсафаси асосида қуришида ҳеч ким унга тўсқинлик қилмаслигига кафолат берилишини талаб қилган.

Бундан ташқари, у марказий ҳужум чизиғини тўла ислоҳ этмоқчилигини ва «қаймоқранглилар» уч ҳимоячи билан ўйнай бошлашини айтган.

Манбанинг қайд этишича, «Реал» раҳбарияти бу талабларни бажариш имконсиз, деб ҳисоблаган ва шу боисдан Конте номзоди кун тартибидан олинган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар Контенинг «Челси» билан ўртадаги битимини бекор қилмагани ва бунинг ортидан келиб чиқадиган харажатлар Мадрид учун муаммо бўлиб тургани айтиб келинган эди.

Аввалроқ «қироллик клуби» Бельгия терма жамоаси билан ЖЧ-2018да муваффақиятга эришган испаниялик мураббий Роберто Мартинесни жамоага таклиф этиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти