Ўзбекистон | 15:50 / 31.10.2018
3995
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ИИББ: Жиноятчилик 49,9 фоизга камайишига эришилди

31 октябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев бошчилигида бўлиб ўтган брифинг давомида пойтахтда ички ишлар тизими фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.

2018 йилнинг 1 январидан 20 октябрига қадар Тошкент шаҳрида умумий жиноятчиликлар сони 49,9 фоизга камайишига эришилган.

274та, шу жумладан 159та ўғирлик, 69та фирибгарлик, 11та транспорт воситаларини олиб қочиш, 9та талончилик, 5та безорилик,  2та босқинчилик ва бошқа хил жиноятлар иссиқ изидан фош этилди. Йил бошидан буён 826 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди.

335 нафар шахс бедарак йўқолган сифатида рўйхатга олинган бўлса, 168 нафар бедарак кетган фуқаролар топилиб, оиласи бағрига қайтарилган.

Гиёҳвандликка қарши тадбирлар натижасида 723та ҳолат аниқланиб, 44,366 килограмм гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

Ўтган давр давомида пойтахтда 1089та ёнғин қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга камдир.

ЙҲХХ ходимлари томонидан 630 551 қоидабузарлик аниқланган бўлса, Тошкент шаҳрининг 115та чорраҳасида ўрнатилган камералар томонидан 199 249та қоида бузиш ҳолатлари қайд этилган. 20 октябрга қадар пойтахтда 930та ЙТҲ қайд қилинган ва бундай ҳолатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 235тага камайган.

Мавзуга оид