Дониёр Тошхўжаев 7 йилга қамалди
У Комил Алламжоновга суиқасд ишида айбланган.

Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
У Комил Алламжоновга суиқасд ишида айбланган.
Дониёр Тошхўжаев кўп йиллар Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган, 2020-2022 йилларда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи бўлган, 2024 йил ноябрида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилганди.
У ишдан кетганидан бир ҳафта ўтиб, декабр ойи бошида қўлга олинган. Тошхўжаев жиноятни яширишга уриниш ва тергов жараёнига халақит қилишда гумонланганди.
Мазкур иш доирасида ИИВнинг яна икки мансабдори — ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи Аҳроржон Адҳамов ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи Тимур Собиров ҳам ишдан олинган эди.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Россияда давлатга хиёнат учун судланганлар сони СССР давридан бери рекорд кўрсаткичга чиқди
Жаҳон | 00:29
-
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Жамият | 23:57 / 16.04.2025
-
Россияда ижарага берилган квартирадан тўрт нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди
Жаҳон | 23:04 / 16.04.2025
Мавзуга оид

15:04 / 21.02.2025
Комил Алламжоновнинг ёрдамчилари Олий судда оқланди

14:36 / 12.02.2025
«5 ой ичида ўзимдан ўтгани ўзимга, энг яқинларимга аён» — Комил Алламжонов

14:16 / 12.02.2025
Президент давлат хавфсизлик хизмати собиқ мулозими Шуҳрат Расулов 23 йилга қамалди

12:19 / 12.02.2025