Тошкент шаҳрида асаларичилик янада ривожлантирилади

Фото: Flickr
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида асаларичилик соҳасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Қайд этилишича, ҳужжат асаларичилик соҳасига илғор технологияларни жорий этган ҳолда асални чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш, ички бозор ва экспортга йўналтирилган асаларичилик маҳсулотлари ассортиментини кескин кўпайтириш, ҳажмини ошириб бориш ҳамда давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш мақсадида қабул қилинади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Тошкент шаҳар уй-жой мулкдорлари” уюшмасига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган Тошкент шаҳри, Сирғали тумани, Олтин Водий кўчаси 103-уйда жойлашган бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан бирга асални қайта ишлаш ва қадоқлаш мажмуасини ташкил этиш учун инвестиций ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан “ноль” харид қийматида “ASL O’ZBEK ASALI” масъулияти чекланган жамиятига сотиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
“ASL O’ZBEK ASALI” МЧЖга объект доирасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнида қуйидаги инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини ўз зиммасига олади:
а) 2 (икки) йил давомида объектга 25,0 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш орқали объектни реконструкция қилиш, замонавий асбоб-ускуналар сотиб олиш ҳамда жиҳозлаш;
б) объект негизида йилига 10 минг тонна асални қайта ишлаш в қадоқлаш қувватига эга бўлган комплексни ишга тушириш;
в) камида 50 та янги иш ўринлари ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
ўн кун муддатда назарда тутилган шартлар асосида “ASL O’ZBEK ASALI” МЧЖ билан олди-сотди шартномаси тузилишини;
Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси билан биргаликда “ASL O’ZBEK ASALI” МЧЖ томонидан олди-сотди шартномасида белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатилишини таъминлайди.
Белгиланишича, “ASL O’ZBEK ASALI” МЧЖ томонидан инвестиций ва ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилган деб топилган ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ ҳажмда тўлангандан ва ишчи ўринлари бир йил давомида сақлангандан сўнг, мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери (тасарруф этиш ҳуқуқи билан) расмийлаштириб берилади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Истанбул чўкса, бутун Туркия чўкади” – зилзиладан кейин истанбулликлар кўчаларда тунади
Жаҳон | 21:49
-
Ўзбекистон ва Қирғизистон «Чашма» булоғидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувга эришди
Ўзбекистон | 21:41
-
Мянмада зилзила ҳақида нотўғри прогнозлар тарқатган тиктокер ҳибсга олинди
Жаҳон | 21:24
-
Қозоғистон суперкомпютер яратишга 40-50 млн доллар сарфлайди
Жаҳон | 21:22
Мавзуга оид

20:34 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди

08:50 / 24.04.2025
Тошкентнинг бешта туманида иссиқ сув таъминоти тикланади

17:42 / 22.04.2025
Юнусободда Lacetti ёниб кетди

10:53 / 22.04.2025