Тошкентдаги фожиа бўйича ҳукумат комиссияси тузилди. Сабаблар ўрганилмоқда

Фото: Getty Images
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика бош Давлат санитария врачи Сайдимурод Саидалиев Тошкент шаҳар Чилонзор туманида рўй берган заҳарланиш ҳолати тўғрисида расмий ахборот берди.
Қайд этилишича, хонадон эгасининг аёли 2018 йил 30 октябрь куни, тахминан соат 20:00да Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг рўпарасидаги миллий таомлар кафесидан 5 дона сихга тортилган қийма кабоб, тандир нон ва тўғраб, уксус солинган пиёз сотиб олиб, уйига олиб борган. Уларнинг уйи шу кафенинг яқинида жойлашган. Уйда аёлнинг ўзи, унинг - 1996 йил, 2001 йил, 2003 йилда туғилган қизлари ва 2012 йилда туғилган ўғли билан кабобни истеъмол қилишган.
Аёлнинг берган маълумотига кўра, кабобда нохуш ҳид ва таъм сезишмаган. Соат 23:30ларда болалар бинонинг иккинчи қаватидаги хонага чиқиб ухлашган. Уларда ҳеч қандай касаллик белгилари бўлмаган. Аёлнинг тахминан соат 23:30ларда боши қаттиқ оғриган, кўнгли айниган ва кўп марта қусган. Хонадон эгаси кабоб истеъмол қилинган вақтда уйда бўлмаган, қўшнисиникида бўлиб, тахминан соат 24:00да уйига қайтган. Аёлининг соғлиғи ёмонлашганлиги тўғрисида тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилишмаган. Эр-хотин бинонинг биринчи қаватида ухлашган.
2018 йил 31 октябрь соат 04:00да аёл иккинчи қаватдаги фарзандлари ухлаётган хонани очиб кўрганда болаларини оғзидан кўпик қусуқлари чиқиб, беҳуш холда ётганлигини кўриб, тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган. Соат 04:30да тез тиббий ёрдам мутахассислари келиб, улар томонидан аёлнинг қизлари ва ўғлида биологик ўлим ҳолати қайд этилган. Айни пайтда хонадон эгаси соғлом, унинг турмуш ўртоғига эса Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, аҳволи қониқарли экани айтилади.
Ушбу хонадон эгалари янги қурилган 3 қаватли бинога яқинда кўчиб ўтишган. Уй ертўлада ўрнатилган, табиий газда ишлайдиган иситиш қозони орқали иситилади.
Юзага келган ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг топшириғига мувофиқ Бош прокуратура, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Санитария-эпидемиология хизмати мутахассисларидан иборат ҳукумат комиссия тузилди. Комиссия томонидан ушбу ҳолат бўйича овқатдан ёки ис газидан заҳарланиш тахминлари ўрганилмоқда.
Хонадон ва миллий таомлар кафесидаги ташқи муҳит объектларидан таҳлиллар учун тегишли намуналар олиниб, Республика санитария-эпидемиология хизматининг лабораториясига топширилди. Ўрганилаётган тахминлар, лаборатория таҳлиллари натижалари хамда амалга оширилган профилактик тадбирлар тўғрисида қўшимча ахборот берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда бир оиланинг тўрт фарзанди заҳарланиш оқибатида вафот этгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
1,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган овқатланиш маскани аниқланди
Жамият | 14:00
-
Бешта давлат икки исроиллик вазирга қарши санкциялар киритди
Жаҳон | 13:43
-
Ўзбекистонда июн охиридан ички авиақатновлар сони кўпаяди
Ўзбекистон | 13:35
-
Қозоғистон собиқ мудофаа вазири қўлга олингани ҳақидаги хабарни рад этди
Жаҳон | 13:22
Мавзуга оид

13:05
Тошкентдаги давлат мактабида пулли синф очилди. Айрим ота-оналар бундан норози

23:40 / 10.06.2025
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж

21:35 / 09.06.2025
Тошкент халқаро аэропортида электр таъминоти ярим соатга узилиб қолди

19:35 / 08.06.2025