Ўзбекистон | 08:35 / 01.11.2018
10503
1 дақиқада ўқилади

Абдулла Арипов Остонага боради

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 2 ноябрь куни Остона шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

ТИВ хабарига кўра, ҳукумат раҳбарлари МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Шунингдек, аниқ йўналишлардаги ўзаро алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтиришга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид